29.03.2019
31-март куни Фарғона шаҳрида катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шу куни “Истиқлол” стадионида “Қўқон-1912” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” бўлиб ўтади.
Дерби учун чиқарилган чипталар бугундан “Истиқлол” стадиони кассаларида сотувга чиқади. Чипталар нархлари 15-000 сўмдан, марказий секторлар бўлган 4-5-6 секторларга эса 20 000 сўмдан сотилади.
“Қўқон-1912” жамоасининг мухлислар клуби аъзоларига чипталар бепул берилади. Чипталар сотуви куннинг иккинчи ярмидан бошлаб Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадион кассаларида ҳам йўлга қўйилади.
Шошилинг чипталар сони чегараланган.