29.03.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг шифокори Шариф Ваҳобович Афзаловнинг туғилган кунлари. Жамоамиз шифокори бугун 55 баҳорни қарши олдилар. “Қўқон-1912” жамоасида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган Шарифжон аканинг жамоамиз ютуқларида ҳиссаси беқиёсдир.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Шарифжон акани бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаймиз ! У кишига узоқ умр, оилавий хотиржамлик ҳамда мустаҳкам соғлик тилаймиз !
Туғилган кунингиз муборак бўлсин Шариф Ваҳобович !!!