“ҚЎҚОН-1912” – “АНДИЖОН”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

30.03.2019

Coca Cola Суперлигаси 2-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Андижон” баҳси эртага Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Устунлик ким томонда?

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 22 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 8 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 9 та баҳсда андижонликлар қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 41-34 рақибимиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси 29 очкони қўлга киритган. “Андижон”нинг бу борадаги кўрсаткичи – 32 очкога тенг.

Превью

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар

02.04.2016  “Қўқон 1912” – “Андижон” 1:0

11.04.2015  “Қўқон 1912” – “Андижон” 0:0

29.06.2003  “Қўқон 1912” – “Андижон” 2:1

30.03.2002   “Қўқон 1912” – “Андижон” 1:1

11.04.2000   “Темирйўлчи” – “Андижон” 1:1

23.05.1999   “Темирйўлчи” – “Андижон” 5:1

28.03.1998  “Темирйўлчи” – “Андижон” 0:6

29.07.1995  “Темирйўлчи” – “Наврўз” 3:3

13.11.1994 “Темирйўлчи” – “Наврўз” 4:2

23.10.1993 “Темирйўлчи” – “Наврўз” 3:1

26.09.1992  “Темирйўлчи” – “Наврўз” 2:1

Охирги ўйинлар

Ушбу жамоалар охирги марта 2016 йилги мавсумда ўзаро майдонга тушишганди. Ҳар икки баҳсда ҳам қўқонликлар ғалаба қозонишган. Умуман олганда, сўнгги тўртта учрашувнинг учтасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Битта баҳсда ҳисоб очилмаган.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Андижон” учрашуви, эртага Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 19:15 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 2-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО