“Локомотив”га қарши тайёргарлик давом этмоқда

30.04.2019

Coca Cola суперлигаси ўйинларни ўзининг қизғин палласига кирди. Бир неча кун олдин Бекободда “Металлург”га қарши майдонга ташган футболчиларимиз 2 май куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлади. Тақвимда юзага келган ўзгариш туфайли, жамоамизнинг тайёргарлик режасига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Жамоамиз аъзолари “Локо”га қарши ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.
Барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тукишмоқда. Мураббийлар штаби ҳам чемпионга қарши ўйинда ижобий натижа қайд этиш учун изланишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қўқонликлар Coca Cola Суперлиганинг 7-тури доирасида “Локомотив”ни қабул қилиши керак эди. Мазкур беллашув икки томон келишувига кўра Тошкентда ўтадиган бўлди. “Темирйўлчилар” иккинчи давра ўйинини сафарда ўтказадилар.
Шу тариқа учрашув 2 май куни “Локомотив” стадионида 18:30да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО