Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР
the_title()

01.05.2019

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан жамоалар навбати билан хужумлар уюштиришга ҳаракат қилишди. 20-дақиқада дарвозабонимизнинг хатосидан кейин рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммадали Собиров ўз хатосини тўғирлаб пенальтини қайтарган эди. Ҳакам қайтадан тепиш лозимлигини таъкидлади. Иккинчи ўринишда ҳам“Локо” футболчиси Жавоҳир Алижонов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Унинг иккинчи зарбаси ноаниқ бўлди.

Орадан бир неча дақиқа ўтиб, рақиб жарима майдончаси ичида бизнинг футболчимиз тўхтатиб қолинди. Бироқ бош ҳакам ушбу вазиятдан қоида бузилмаган деб топди.

Биринчи бўлимда жамоалар ҳарчанд ўринмасин, танаффусга қадар ҳар икки жамоа дарвозаси дахлсиз қолди.

Учрашувнинг 2-бўлимини ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлашди. 59-дақиқада рақибларимиз жарима зарбасини ижро этишди. Жасур Ёқубов хавфни бартараф қилди.  62-дақиқада ҳимояда хатога йўл қўйдик. Тўп узатишдаги хатодан рақибларимиз унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. Акбар Қўчқоров гол муаллифи бўлди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз яна фаоллашишди. Ўз навбатида майдон эгалари ҳам хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Ана шундай ҳужумлардан бири дарвозамизнинг ишғол этилиши билан якун топди. Владислав Фомин дарвозамизга 2-голни киритди. 79-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ўн бир метрли нуқтадан Муҳаммаданас Ҳасанов бехато зарба бериб, ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқин келдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг ажойиб пасидан сўнг Умид Муҳаммадалиев боши билан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Дарвозабон жамоасини катта қийинчилик билан қутқариб қолди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Локо” ёшлари яна битта тўп киритишлари мумкин эди. Муҳаммадали Собиров маҳорат кўрсатиб жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Шу тариқа, навбатдаги баҳсда ҳам Раҳмат Иноғомов шогирдлари рақибга имкониятни бой беришди.

 

U-21 биринчилиги

 7-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Фаррух Йўлдошев, Беҳзод Худойберганов, Рустам Лутфуллин.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Комиссар: Зоҳирхон Акрамхонов.

Голлар: Акбар Қўчқоров – 62, Владислав Фомин – 76. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 79, пен.

“Локомотив”: 98. Элёрбек Бахтиёров, 17. Анваржон Алижонов, 25. Жавоҳир Алижонов, 26. Дилшоджон Комилов, 27. Акбар Қучқоров, 52. Жалолиддин Жумабоев, 56. Жамолиддин Бахромов, 58. Мирзоҳид Қўчқоров, 59. Темур Маматмуродов, 78. Умар Адҳамзода, 81. Бек Абдуллаев.

Захира: 84. Ҳожиакбар Жўраев, 11. Бобурбек Сабиров, 29. Отабек Туробов. 34. Фозилхон Абдуллажонов, 43. Шохруҳ Мўминқулов, 53. Авазбек Элмуродов, 57. Улуғбек Зиётов, 75. Владислав Фомин, 79. Асадбек Исломов.

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 21. Бехруз Садиллоев, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамз Исақов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.

Захира: 31. Иброҳим Мухторов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 43. Отабек Қодиров, 45. Асадбек Комилов.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО