02.05.2019
Ўйин бошидан жамаомиз таркибида кутилмаган ўзгариш бўлди. Сардоримиз Мурод Холмуҳаммедов жароҳат олди, шифокорлар уни захирага олиш лозимлигини айтишди.
Натижада асосий таркибда Милош Николич майдонга тушди. Учрашувни фаол бошлаган мезбонлар 4-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ажойиб комбинацияни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозамизга аниқ йўллади – 1:0. Орадан бир дақиқа ўтиб, футболчиларимизнинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Шахбоз Эркиновнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 16-дақиқада Рўзиевнинг зарбасидан кейин рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига бир баҳя қолди. Бурчакдан узатилган тўпга Николич ноаниқ зарба берди. 28-дақиқада мезбонлар ҳисобни оширишди. Диёржон Туропов бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди. 30-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришди. Жарима тўпидан кейин Ойбек Рустамов рақиб дарвозасига тўп киритди. 41-дақиқада Шаҳбоз Эркинов яқин масофадан зарба берганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади. Қолган дақиқалардаги ҳужумлар самара келтирмади ва жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тарзда бошланди. Ҳар икки жамоа вакиллари тайм бошидан ҳужумкорликка зўр беришди. Бироқ юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Рақибимиз жарима майдончасида Суҳроб Бердиевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам ушбу вазиятда пенальти белгилади. Пенальтини эса Шаҳбоз Эркинов аниқ амалга оширди ва жамоамизни сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади.
Coca-Cola Суперлига
7-тур
“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 2:2 (2:1)
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сардар Нажафалиев.
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (4), Диёр Туропов (28). – Ойбек Рустамов (30), Шаҳбоз Эркинов (90+1 пен).
“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Жамшид Искандеров (19. Аваз Ўлмасалиев – 46), 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов (9. Филип Райевац – 65), 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 77. Диёр Туропов, 88. Игорь Йелич (23. Йован Жокич – 77).
Захира: 12. Маъмур Икромов, 7. Азиз Ҳайдаров, 14. Азиз Амонов, , 71. Аслонмурат Аманов, 72. Бобур Эргашев.
“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов (17. Бехруз Садиллоев – 62), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (21. Тимур Усмонов – 90+3), 23. Александр Мерзляков, 55. Милош Николич (16. Жасур Ҳасанов – 22), 65. Марко Милич.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 70. Мурод Холмуҳаммедов.