“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади
the_title()

09.05.2019

Биласиз, жорий йилдан эътиборан Профессионал футбол лигаси клублар уй стадионлари майдони яхши ҳолатда бўлишига жуда жиддий эътибор қатармоқда. Натижада мавсум бошидан буён қатор стадионлар майсаси янгиланди.

10-12 май кунлари CocaCola Суперлига жамоалари 8-тур доирасидаги учрашувларни ўтказишади.

Тур доирасида “Бунёдкор” “Қўқон-1912” билан баҳс олиб боради. Айни пайтда “Миллий” стадион майдони ҳолатини яхшилаш жараёни бўйича сўнги босқичдаги ишлар амалга оширилаётгани сабаб “Бунёдкор” клуби “Қўқон-1912” жамоасини ТТЙМИ стадионида қабул қилиш бўйича ПФЛга мурожаат қилди.

Шу тариқа “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви 12 май, якшанба куни соат 17:15да ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қўқон-1912» учрашуви эса, 11 май куни «Бунёдкор» академиясининг биринчи майдонида бўлиб ўтади. Беллашув 17:00да бошланади.

Учрашувдан олдинги митинг 11 май куни 15:00да «Бунёдкор» академияси мажлислар залида ўтказилиши режалаштирилган.

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 8-ТУР
«БУНЁДКОР» – «ҚЎҚОН-1912»
11 май. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бошланиш вақти: 17:00

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 8-ТУР
«БУНЁДКОР» – «ҚЎҚОН-1912»
12 май. Тошкент темирйўл муҳандислари институти майдони.
Бошланиш вақти: 17:15

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО