Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

11.05.2019

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 8 марта тўқнаш келишган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Тўплар нисбати – 19-7, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қалдирғочлар” 18 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 6 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

02.08.2018. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 1:3

30.04.2018. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 1:0

09.11.2017. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:5

16.06.2017. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1

24.09.2016. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 3:0

09.05.2016 . Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:2

19.11.2015. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 5:0

01.07.2015. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:1

Факт: Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳали дуранг натижа қайд этилмаган.

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро иккита баҳсда майдонга тушишганди. Ҳар икки ўйинда ҳам  қўқонликлар ғалаба қозонишган.

410-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 410-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 409 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 146 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 63 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 200 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 544 – 745. Умумий очколар 501 тани ташкил этади.

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидаги “Бунёдкор” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 410-ўйини сифатида тарихда қолади.

Бошланиш вақтлари

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ ўйингоҳида соат 17:15 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 8-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Бунёдкор”   академияси стадионида соат 17:00да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО