Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ КИЧИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ
the_title()

11.05.2019

Учрашув мезбонларнинг фаоллиги бидан бошланган бўлса-да, илк ҳавфли вазиятни футболчиларимиз юзага келтиришди. 6-дақиқада Рамзбек Исақовнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни аранг ушлаб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб, майдон эгалари ҳисобни очишга яқинлашишди. Ислом Абдуллаевнинг ажойиб ҳаракатлари жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб ўйин тенглашди. Томонлар навбат билан ҳужумлар ташкил этишди. 32-дақиқада Дилшод Баратовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Учрашувнинг биринчи қисмида жамоалар ҳарчанд ўринмасин, ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Мезбонлар иккинчи таймни анча фаол бошлашди. Уларнинг бўлим бошидаги ҳужумлари хавфли тус олди. 52-дақиқада “Бунёдкор” футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар таркибида захирадан майдонга тушган Отабек Жўрақўзиев ўйиндаги ҳисобни очди. 65-дақиқада рақибларимизда иккинчи голни киритиш учун қулай имконият вужудга келганди. Дарвозабонимиз яна бир бор маҳорат кўрсатиб жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди. 72-дақиқада жарима зарбасига эга бўлгандик. Аброр Усмоновнинг зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди. 77-дақиқада Жасур Ёқубов ижросидаги жарима зарбаси анча хавфли кўринишга эга бўлди. Унинг кучли зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтаришга эришди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳужумга зўр берган Раҳматжон Иноғомов шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

 

U-21 биринчилиги

 8-тур

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Исҳоқ Ибрагимов, Никита Афиногенов, Сардор Нишонбоев, Абдурашид Худойбердиев.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Гол: Отабек Жўрақўзиев (52)

“Бунёдкор”:  50. Жасур Умурзоқов, 5. Бобурбек Фарҳодов, 15. Бурхон Усмонов, 18. Жаҳонгир Абдусаломов, 20. Владислав Нуриев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 27. Абубакр Мўйдинов, 30. Абдулла Абдуллаев, 32. Ислом Каримов, 38. Жасур Холдоров, 49. Фаррух Икромов.

Захира: 45. Мўминмирзо Қодиров, 2. Кемран Нажафалиев, 22. Отабек Журақўзиев, 29. Сардор Хурсанов, 31. Абдулхай Исмоилов, 33. Диёрбек Раҳимқулов, 39. Жамшид Бахшиллоев, 47. Ойбек Ҳамидов, 48. Валери Акопов.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 11. Тимур Ҳакимов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 31. Иброҳим Мухторов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 43. Отабек Қодиров.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО