Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ТЕНГ ЎЙИНДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИК
the_title()

12.05.2019

Жамоамиз аъзолари ушбу мавсумда иккинчи марта Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида меҳмон бўлишди. Мазкур ўйингоҳдаги биринчи учрашувимиз чемпионат стартидаги баҳсга тўғри келганди. Ўша беллашувда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушган вакилларимиз дуранг натижани қайд этишганди.

Учрашувни мезбонлар анча фаол тарзда бошлашди. 13-дақиқада майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу вазиятда футболчиларимиз жарима майдончаси ичида Жалолиддиновга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам иккиланмай нуқтага ишора қилди. Пенальтини эса Хуршид Ғиёсов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Бугунги учрашувни бевосита стадионда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам томоша қилиб борганини таъкидлаш жоиз.

28-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг қанотдан кириб бориши рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. 33-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқинлашдик. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга қанчалик ўринишмасин, танаффусга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Иккинчи таймни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада Бердиевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. 48-дақиқада Мираҳмадов жуда қулай имкониятни кўкка совурди.  50-дақиқада футболчиларимизда яхши вазият юзага келди. Сўнгги паллада Шахбоз Эркинов рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолди, деб топилди. 58-дақиқада яна ўша Шахбоз Эркиновда ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият вужудга келганди. Бироқ рақиблар хавфли ўз вақтида бартараф этишни уддалашди. 65-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Қувондиқ Рўзиевнинг қанотдан ошириб берилган тўпини Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади – 1:1.

75-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. Бурчак зарбасидан кейин Миличнинг зарбаси ҳам хавфли кўриниш олди. 85-дақиқа ўтиб бораётган пайтда рақибларимиз яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу сафар рақиб футболчисини дарвозабонимиз қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальтини Хуршид Ғиёсов яна аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Қолган дақиқалар жамоамиз устунлигида ўтишига қарамай, навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдик.

 

Coca Cola Суперлига

 8-тур

БУНЁДКОР – ҚЎҚОН-1912 – 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Исхақ Ибрагимов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Хуршид Ғиёсов (13, пен, 86, пен). – Суҳроб Бердиев (65).

“Бунёдкор”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Жасур Жалолиддинов (34. Суҳроб Иззатов – 83), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (26. Улуғбек Абдуллаев – 62), 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (20. Владислав Нуриев – 70), 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов.

Захира: 25. Мурод Зухуров, 4. Сергей Прохоров, 5. Бобур Фарҳодов, 23. Санжар Рихсибоев,  30. Абдулла Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов (17. Бехруз Садиллоев – 53), 8. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Жавоҳир Эсонқулов – 42), 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев,  20. Иқбол Маликжонов (16. Жасур Ҳасанов – 87), 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 55. Милош Николич.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО