Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Виталий Ни: “Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди”
the_title()

12.05.2019

Coca Cola Суперлига 8-тур доирасидаги Бунёдкор – Қўқон-1912 учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси  вице-президенти Виталий Ни иштирок этди.
– Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугунги баҳсда ҳам шуни мақсад қилгандик. Иккинчи таймда рақибдан яхши ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол унда шундай мағлубиятлар бўлиб туради. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда бир қатор вазиятларни голга айлантира олмадик. Агар уларнинг биттасида самара келтира олганимизда ҳам бугун уч очкога эга бўлган бўлардик. Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Энди кейинги ўйинга хатолардан хулоса чиқарган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.
Бугун бизни бутун учрашув давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО