Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯНА АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ
the_title()

25.05.2019

Олдинги учрашувларда муваффақиятсизликка учраган футболчиларимиз Термизда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилишганди. Шу боис учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Дастлабки дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. Бироқ ҳисобни очиш майдон эгаларига насиб этди. 10-дақиқада Абдул Азиз Юсупов чап қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 17-дақиқада мезбонларда яхши имконият юзага келди. Аюбхон Нўъмоновнинг жарима зарбасидан тепган тўпни Ислом Абдуллаев маҳорат билан қайтарди. 23-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Рўзиев-Бердиев комбинацияси супергол билан тугади. Орадан бир дақиқа ўтиб, Тимур Усмонов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида томонлар ҳарчанд ўринишмасин, танаффусга қадар шу ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Биринчи тайм деярли тенг курашлар остида ўтди, бироқ яққол голга тортадиган вазиятлар бўйича устунлик жамоамиз томонида бўлди.

Иккинчи таймни ҳам термизликлар фаол тарзда бошлашди. Тайм бошида “Сурхон” вакилларида яхши вазият бўлганди. Рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиққан эди Ислом Абдуллаев ўзини кўрсатиб хавфни бартараф этди. Орадан икки дақиқа ўтиб Милич қулай имкониятдан фойдалана олмади. 67-дақиқада Ислом Абдуллаев яна бир бор ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. 76-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбаси бироз юқоридан кетди. 81-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 85-дақиқада ўйинда жудаям ғалати вазият юзага келди. Қанот ҳаками дарвозамиз томон пенальти белгилаш керак деб топди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўн бир метрли нуқтадан эса Дарко Станоевич адашмади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Миличнинг бош билан зарбасини дарвозабон қайтарди. Шу тариқа, жамоамизнинг мамлакатимиз жанубига қилган бу сафарги ташрифи ҳам аламли мағлубият билан якун топди.

 

Coca Cola Суперлига

10-тур

“Сурхон” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:1)

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Найим Қосимов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Жамшид Имомов.

Голлар: Абдул Азиз Юсупов (11), Дарко Станоевич (86 пен). – Суҳроб Бердиев (23).

“Сурхон”: 1. Асилбек Амонов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5. Аюбхон Нўъмонов (8. Шерзод Каримов – 69), 6. Раҳматулло Бердимуродов, 10. Шавкат Саломов, 13. Абдул Азиз Юсупов (91. Шерзод Ҳакимов – 69), 14. Аброр Исмоилов, 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 44. Дарко Станоевич.

Захира: 22. Сардор Қобулжонов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 7. Равшан Хурсанов, 15. Азамат Алланиёзов, 28. Убайдулло Халиқулов, 38. Аббосбек Махсталиев, 70. Суҳроб Неъматов.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов (8. Муҳаммаданас Ҳасанов – 72), 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов – 65), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Бехруз Садиллоев, 27. Жасур Ёқубов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО