25.05.2019
Coca Cola Суперлига 10-тур доирасидаги “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Виталий Ни иштирок этди.
– Ўйин жуда яхши бўлди. Ҳар икки жамоа учрашувга жиддий тайёргарлик кўрганларини майдонда исботлашди. Футболчилар майдонга фақат ғалаба учун тушишгани яққол сезилиб турди. Биз ушбу баҳсга катта иштиёқ билан тайёрлангандик. Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Шундай бўлса-да, футболчиларимизга бугунги ўйинлари учун раҳмат айтамиз. Улар бугун борларини бериб ҳаракат қилишди.
Пенальти борасида айтадиган бўлсам, ҳакамлар ишини назорат қилиб борадиган махсус қўмита бор. Улар бугунги ҳакамларнинг ишини кўриб чиқиб ўзлари керакли хулосани чиқаришади, деб ўйлайман.