27.06.2019
“Қўқон-1912” жамоаси футболчиларини олдинда яна бир маъсулиятли учрашув кутиб турибди. “Қизилқум” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувнинг эртасигаёқ жамоа аъзолари навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган.
Навбатдаги рақиб Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бўлади. “Пахтакор” билан бўладиган ўйинлар қачон ва қаерда бўлмасин доим шиддатли ва жанговор курашларга бой тарзда ўтади. Ўз майдонимизда бўладигани кучли рақибга қарши учрашув эса , мухлисларимизга жуда кўплаб ҳаяжонли дақиқаларни тақдим қилади.
Азиз футбол мухлислари барчангизни 29-июнь куни Қўқондаги “Марказий” стадионига таклиф қиламиз. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга қўшимча куч-қувват баҳш этади. Биргаликда бир жамоа бўламиз . Олға Қўқон !!!