29.06.2019
Coca Cola Суперлига 13-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
-Бугун қийин ўйин бўлди. Қўқондаги учрашувларимиз ҳамиша оғир бўлиб келган. Ўйиндан олдин бу ерда чемпионат доирасида 2002 йилдан бери ютмаганимиз ҳақида маълумотга эга бўлдим. Кўплаб вазиятларни юзага келтирганимизга қарамай, ҳисобни оча олмадик, бизга охирги аниқ узатма етишмади. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, ғалаба қозондик. Бугун “Пахтакор” характер кўрсатди. Одатда чемпионликка шундай ютуқлар орқали эришилади.
Мезбонлар кубок ўйинида “Қизқилқум”га қарши 120 минутлик ўйиндан сўнг ҳам бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Балки, футболчиларимизни руҳан ҳозирлана олмагандирмиз.
Биз рақиб майдонига футбол ўйнагани келамиз.Футбол эмоционал ўйин. Агар жамоамдан кимдир ўзини маданиятсиз тутган бўлса, унда клуб ва раҳбарият номидан кечирим сўрайман. Лекин мухлислардан ҳам ўзларини одоблироқ тутишлари, жамоа аъзолари оилаларини ҳақорат қилмаслигини сўрардим. Биз футболчилар билан керакли суҳбатни ўтказамиз. Яна такрорлайман биз Қўқонлик мухлисларни ҳурмат қиламиз, Пахтакор клуби номидан, раҳбарият номидан узр сўрайман.