29.06.2019
Coca Cola Суперлига 13-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азизбек Тўхтабоев қатнашди.
“Пахтакор” билан бўлган олдинги учрашувда футболчиларимиз эркинроқ ўйнашганди. Лига кубогининг савияси балки олдинги баҳсда ўз таъсирини ўтказгандир. Уйдаги баҳсларда ўйинчиларимиз босим остида қолиб кетаётгандек.
Мухлисларимизни Ўзбекистонда етакчиларидан бири сифатида биламан. Улар бизни доимо қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бир сўз билан айтганда бугун мухлислик “супер” бўлди. Бунинг учун ишқибозларимизга миннатдорчилик изҳор этаман.
Олдинда лига кубоги доирасида “Локомотив”га қарши ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда асосан ёшларимиз ва заҳирада қолаётган футболчиларга имкон берамиз.