02.07.2019
Coca Cola суперлигасида биринчи давра ўйинлари якунланганига қарамай, жамоалар ҳали ёзги таътилга чиқишгани йўқ. Боиси олдинда биизни Лига кубоги баҳслари кутиб турибди. Бугун ва эртага ушбу мусобақанинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. 5-6 ва7-июль кунлари эса Лига кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етади. Қўқонликлар келаётган ҳафтада иккита учрашувда майдонга тушишади. 3 июль куни “Локомотив”ни “Марказий”да қабул қиламиз. 7 июль куни эса “Бухоро” жамоаси Қўқонда меҳмон бўлади.
Шундан кейин жамолар давралар оралиғидаги танаффусга чиқиб кетишади.
Coca Cola суперлигасида иккинчи давра ўйинлари 26 июль кунидан старт олади. Шу куни “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда “Пахтакор” билан тўқнаш келади.
Демак, мухлисларимизни ёзнинг иккинчи ойида ҳам қайноқ ўйинлар кутиб турибди.