Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “ЛОКОМОТИВ”: БУГУНГИ ЎЙИН ОЛДИДАН
the_title()

03.07.2019

Лига Кубоги 2-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Локомтив” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 9 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 5 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 19-8, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 19 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 4 тани ташкил этади.

 

Қўқонда ўтказилган барча учрашувлари:

09.07.2018  “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:2

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

 

ҲАКАМЛАР

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тур беллашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхати маълум бўлди. Унга кўра, Қўқондаги беллашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

Лига кубоги

“С” гуруҳи

2-тур

3 июль, чоршанба

“ҚЎҚОН-1912” — “ЛОКОМОТИВ”

Ҳакамлар: З.Қодиров, О.Жумаев, Р.Самандаров

Назоратчи: А.Тамбовцев

Комиссар: Э.Бахтиёров

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви, бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади. Бугунги баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО