03.07.2019
Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.
– Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хрсанд қилдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз қовушмади. Иккинчи таймда ўз ўйинимизни топдик ва рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ғалаба қозонган бўлсак-да, камчиликлар йўқ эмас. Хатолар устида ишлаймиз.
Биз ушбу турнирда ғолиблик учун кураш олиб борамиз. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.