Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
УЗОҚ КУТИЛГАН ҒАЛАБА
the_title()

10.08.2019

 

Мазкур учрашувга футболчиларимиз жиддий ҳозирлик кўришганди. Бундан ташқари, таркибимизга бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишгани ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширганди. Хожимат Эркинов Ўзбекистон U-19 терма жамоаси билан Тожикистонга кетгани боис бугунги учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

Учрашув футболчиларимиз учун омадли бошланди. Илк дақиқадаги ҳужумда вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Шаҳбоз Эркинов қанотдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 25-дақиқада майдон эгалари қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Баҳодир Насимов вазиятни йўққа чиқарди. 30-дақиқада мезбонлар яна бир голли вазиятни кўкка совуришди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, жамоалар тайм давомида тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди. Лекин танаффусга қадар мухлисларга бошқа гол куришмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди.  50-дақиқада футболчиларимизнинг чиройли комбинациси самарасиз якун топди. 65-дақиқада Собит Синдаров иккинчи бор ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 70-дақиқада Александр Мерзляков жароҳат олиб майдонни тарк этди. 83-дақиқада Ислом Абдуллаевнинг суперсейви жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. 88-дақиқада Қувондиқ Рўзиев – Зафар Тўраев комбинацияси самарасиз якунланди.

Қолган дақиқаларда ирода намойиш этган футболчиларимиз узоқ кутилган ғалабани қўлга киритишди.

 

Coca Cola  Суперлигаси

16-тур

“Динамо” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Равиль Шояхмитов, Олим Абдувосилов, Илья Ильин.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Диёр Имомхўжаев.

Гол: Шаҳбоз Эркинов (1).

“Динамо”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Миркомил Лоқаев, 6. Акмал Холмуродов, 11. Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров – 53), 14. Баҳодир Насимов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов (28. Обид Ҳакимов – 63), 21. Дамир Темиров (27. Ихтиёр Тошпўлатов – 28), 23. Сардор Эминов, 24. Жасур Ўринов, 34. Шохрух Абдураҳмонов.

Захира: 22. Шохрух Раимов, 4. Ҳакимжон Аламхонов, 9. Низом Норов, 20. Сирож Ҳамроев, 26. Комил Шарофуддинов, 44. Дилмурод Каримов.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Cобит Синдаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (9. Зафар Тўраев – 75), 22. Шаҳбоз Эркинов (21. Тимур Усмонов – 46), 23. Александр Мерзляков (7. Жамшид Ҳасанов – 70), 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмухаммедов

Захира: 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов. 16. Жасур Ҳасанов, 20. Иқбол Маликжонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО