15.08.2019
Кеча Қўқондаги “Марказий” стадионида Ўзбекистон лига кубогининг 1/4 финал учрашуви бўлиб ўтди. “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс 1-0 ҳисобидаги мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Шундай қилиб Шаҳбоз Эркиновнинг “Насаф” жамоаси дарвозасига киритган голи “Қўқон-1912” жамоасини ,лига кубоги мусобақасининг ярим финалига олиб чиқди. Лига кубогининг ярим финал ўйинлари 22-октябрь санасига белгиланган. Ярим финал жуфтликлари эса қурьа орқали аниқланади. Қуйида кечаги баҳсдан олинган суратларни томоша қилинг.