“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

25.08.2019

Coca Cola Суперлигаси 18-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 27 август куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 21 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 40-21, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 45 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

 

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув

13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 1:1

21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 0:0

04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

16.08.2015. Қўқон-1912 – Насаф – 1:3

 

Ҳакамлар

Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Насаф” баҳсини Андижонлик Темур Тўхтасинов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

 

Coca Cola Суперлигаси

18-тур

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

photo_2019-08-22_09-41-29

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” -“Насаф”  учрашуви, сешанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади. Эртага  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 18-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 17:00 да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО