27.08.2019
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида катта футбол байрами.
Coca Cola суперлигасининг 18-тур учрашувлари кеча бошланган эди. Бугун турдан ўрин олган қизиқарли ўйинлардан бири Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Яқинда ҳар икки жамоа лига кубоги доирасида ўзаро куч синашган эди. 14 август куни Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда, Шаҳбоз Эркиновнинг ягона голи “шунқорлар”га ғалабани тақдим қилган эди. Бугун эса ҳар икки жамоа чемпионат доирасида майдонга чиқишади. Қўқонликлар 14 август кунги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашларига ишонамиз !
Coca Cola Суперлигаси
18-тур. Қўқондаги “Марказий” стадионида
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Учрашув соат 17-00 да бошланади.