Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг”
the_title()

27.08.2019

Coca Cola суперлигаси 18-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912”  бош мураббий вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

  • Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, осон ўйин бўлмади. Аввалдан “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этишини билган ҳолда, бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Ҳужумларимиз ўхшамай қолди. Иккинчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ тўп сурдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Натижада Холмуҳаммедовнинг индивидуал маҳорати эвазига  ғалаба қозондик.

Асосий мақсадимиз бугун гол ўтказиб юбормаслик эди. Негаки, ўз майдонимизда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо қилади. Бугунги ўйинга махсус режа билан майдонга тушгандик.

Бугунги ғалабамиз Қўқон ҳалқига  мустақиллик байрами олдидан ўзига хос  совға бўлди. Барча мухлисларимизни келаётган мустақиллик байрами билан табриклайман . Уларга бизни қўллаб туришгани учун чексиз миннатдорлигимни билдираман .

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО