30.08.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг ашаддий мухлиси, мухлислар клубининг раиси, Ўлмасжон Сайфутдиновнинг туғилган кунлари. Жамоамизни ҳоҳ уй, ҳоҳ сафар ўйинлари бўлсин бирдай қўллаб – қувватлаб келаётган жонкуяр мухлисимиз бугун 39 ёшни қарши олдилар.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар ҳамда футболчилар номидан Ўлмасжонни табриклаймиз . Сиздек фидоий мухлисларимиз борлиги билан фахрланамиз. Биз сиздек жонкуяр мухлислар учун майдонга тушамиз. Сизга узоқ ва мазмунли умр, соғлик, оилангизга хотиржамлик, ишларингизда эса омад тилаймиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин Ўлмасжон !