Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОРАДАН 16 ЙИЛ ЎТИБ…
the_title()

03.09.2019

Coca-Cola Суперлигаси иккинчи давра ўйинларни муваффақиятли тарзда ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси 18-турда Қаршининг “Насаф” клубини доғда қолдирганидан хабарингиз бор. Ушбу ғалаба Қўқонликлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Сабаби, “Қўқон-1912” жамоаси кучлилар сафига қайтганидан бери, аниқроғи, 2015 йилдан буён “Аждарлар”ни мағлубиятга учрата олмаётган эди. Шу давр мобайнида ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида 12 та учрашув ўтказишди. Ўйинларнинг 8 тасида Қаршиликлар ғалаба қозонишган. Учта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда эса вакилларимизнинг қўли баланд келган.
Айтганча, чемпионат баҳслари доирасида вакилларимиз “Насаф”ни сўнгги бор 2003 йил 18 август санасида Қўқонда мағлубиятга учратишганди. Орадан 16 йил ўтиб, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. Ушбу вазифани Азиз Тўхтабоев уддасидан чиқди.
Бундан ташқари, футболчиларимиз Лига кубогида ҳам “Насаф”дан устун келишганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионат доирасида 2015 йилдан буён “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятга учрата олмаётган иккита клуб қолди – “Пахтакор” ва “Локомотив”.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО