Машғулотлар Тошкент шаҳрида давом этмоқда

03.09.2019

Навбатдаги ўйинларга қизғин ҳозирлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , Тошкент шаҳрида машғулотларни олиб боришмоқда.
Азиз Тўхтабоев бошчилигида олиб борилаётган машғулотларда барча футболчилар иштирок этишмоқда. Машғулотлар “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтяпти. Айни дамларда футболчиларимиз машғулотларда иштирок этишмоқда.Қувондиқ Рўзиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Ойбек Рустамов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинларига жалб қилинганидан хабарингиз бор.  Мураббийларимизнинг режаларида ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳам бор бўлиб, бу борада суперлига клублари билан музокаралар олиб борилмоқда. “Шунқорлар”нинг Тошкентдаги машғулотлари 9 сентябрь кунига қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларимиз Қўқон шаҳрига қайтадилар ҳамда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси билан бўлиши режа қилинган ҳалқаро ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришади.
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви 11 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО