Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ДАЪВОГАРЛАР ОРАСИДА “ҚЎҚОН-1912” ВАКИЛЛАРИ

06.09.2019

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган август ойида Coca-Cola Суперлигада  3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Қувонарлиси шундаки, якунига етган ойни муваффақиятли ўтказган жамоамиз август ойидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Шу боис даъвогарлар орасида “Қўқон-1912”нинг бир қатор вакиллари жой олишди. Жамоамиз аъзоларига омад тилаб қоламиз.

Қуйида ойнинг энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини тақдим этамиз:

1567681112

Август ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

 

Номзод Клуб Эришди
Милан Митрович «Сўғдиёна» 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 3 сейв
Ислом Абдуллаев «Қўқон-1912» 3 ўйин, қуруқ ўйин, 2 сейв
Элдорбек Суюнов «Пахтакор» 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 2 сейв

 

1567687315

Август ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:

 

Номзод Клуб Эришди
Драган Черан «Пахтакор» 3 ўйин, 6 гол + 1 ассист
Шавкат Саломов «Сурхон» 3 ўйин, 1 гол + 2 ассист
Шохруз Норхонов «Сўғдиёна» 3 ўйин, 2 гол
Мурод Ҳолмуҳаммедов «Қўқон-1912» 3 ўйин, 2 гол

 

1567690885

Август ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

 

Номзод Клуб Эришди
Виталий Ни «Қўқон-1912» 3та ўйин, 3 ғалаба
Шота Арвеладзе «Пахтакор» 3та ўйин, 3 ғалаба
Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна» 3та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО