06.09.2019
Хабарингиз бор шу кунларда ўзбек футболининг ватани бўлмиш Қўқон шаҳри йирик ҳалқаро анжуманга тайёргарлик кўрмоқда. 10-15 сентябрь кунлари кўҳна Қўқон шаҳрида ҳалқаро хунармандлар фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида футбол бўйича ҳалқаро ўртоқлик ўйини ўтказиш режага киритилган.
Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўзаро куч синашадилар.
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви 11 сентябрь куни , соат 17-00 да бошланади. Барча мухлисларимизни ҳалқаро ўртоқлик ўйинига таклиф қиламиз.