Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАЗОРАТ ЎЙИНИДА ҲИСОБ ОЧИЛМАДИ
the_title()

08.09.2019

«Қўқон-1912»  жамоаси футболчилари навбатдаги ўйинларга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётганлиги ҳақида аввал  хабар берган эдик. «Шунқорлар»нинг тайёргарлиги режа асосида давом этмоқда. Режа бўйича футболчиларимиз бугун «Сурхон» жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушдилар.

Учрашув шиддатли тарзда бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқалардан ҳужумкорликка зўр бериб навбат билан ҳужумлар ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олишмади.

19-дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очиши мумкин эди. Офсайд қайд этилди. 25-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди.

Биринчи бўлимдаги ҳужумлар самара келтирмагани боис жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам жамоалар шиддатли ҳужумлар остида бошлашди.  Ана шундай ҳужумларнинг бирида Ҳакимов-Бердиев комбинацияси яхши чиқди. Бердиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Ҳакимовнинг ўзи зарба бериш учун қулай вазиятда эди. Лекин у жамоадошига тўпни оширишни афзал билди. Тайм охирида футболчиларимиз шиддатни оширишди. 78-дақиқада Тимур Хакимовнинг супер зарбасини Амонов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Умуман олганда, бугунги ўйиннинг энг яхшиларидан бири бу Асилбек Амонов бўлди. Шу тариқа, назорат учрашуви голсиз дуранг билан якунига етди.

 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Сурхон” – 0:0

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Тимур Галеев, Александр Сидоров.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов. 27. Жасур Ёқубов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Собит Синдаров, 9.  Зафар Тўраев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 29. Дониёр Тўлашев, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров.

“Сурхон”: 1. Асилбек Амонов, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров, 6. Раҳматулло Бердимуродов. 9. Шоҳназар Норбеков, 10. Шавкат Саломов, 13. Абдул Азиз Юсупов, 17. Элдор Бойматов, 21. Аъзамжон Алиев, 38. Аббосбек Махсталиев, 77. Асрор Ғофуров, 99. Лукас де Оливерия Кунья.

Захира: 12. Азамат Аҳмедов, 22. Сардор Қобулжонов, 4. Дуглас До Насименто, 5. Азамат Исроилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 15. Азамат Алланиязов, 44. Дарко Станоевич, 70. Суҳроб Неъматов, 81. Санжарбек Аҳмедов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО