09.09.2019
Август ойини юқори даражада ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси чемпионатнинг қолган қисмида ҳам мухлисларини хурсанд этишни мақсад қилган ҳолда тайёргарлик олиб бормоқда.
Сентябрь ойида ҳам вакилларимизни бир қатор муҳим учрашувлар кутиб турибди. Тақвимга кўра, ушбу ойда футболчиларимиз Суперлигада учта ўйин ўтказишади. Кеча қўқонликлар назорат ўйинида майдонга тушишди. 11 сентябрь куни эса Ҳунармандчилик фестивали доирасида Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади.
Мазкур ойда Қўқонда “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Металлург” жамоалари меҳмон бўлишади.