12.09.2019
Кеча Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинини ўтказган “Қўқон-1912” футболчилари, кечанинг ўзида Фарғона шаҳрига етиб келишган.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари “Бунёдкор” билан бўладиган ўйинга тайёргарликни шу ерда давом эттиришади.
“Шунқорлар”нинг “қалдирғочларга” қарши, Coca cola суперлигасининг 19-туридан ўрин олган ўйини, 15 сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16-15да старт олади.
“Қўқон-1912” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларининг 21 ёшгача бўлган футболчилари эса, 14 сентябрь куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 15-00да бошланади.
Барча футбол мухлисларини стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришга чақирамиз !