Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ТЕЗКОР ГОЛЛАР КИРИТИЛГАН ЎЙИНДА ЁШЛАРИМИЗ МАҒЛУБ БЎЛИШДИ
the_title()

15.09.2019

Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида U-21 биринчилиги 19-тур доирасидаги  “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви якунига етди. Тезкор голлар киритилган баҳсда меҳмонлар ғалаба қозонишди. Ўйининг 1-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси Санжар Рихсибоев ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Ҳамидилло Абдуҳамидов орадаги мувозанатни тиклади. 9-дақиқада яна ўша Ҳамидилло Абдуҳамидов жамоамизни олдинга олиб чиқди. 20-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар Фаррух Икромов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дилшод Баратов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва Тимур Усмоновни тўп билан таъминлади. Усмоновнинг кетма-кет иккита зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.
Танаффусдан кейин катта куч билан олдинга интилган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Ҳамидилло Абдуҳамидовнинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди. 83-дақиқада Сардорбек Хурсанов дарвозамизни ишғол этиб, рақибларга ғалаба келтирди. Иккинчи таймда кўплаб вазиятларга эга бўлган қўқонликлар улардан фойдалана олмаслик оқибатида мағлубиятга учрашди.
U-21 биринчилиги
19-тур
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 2:3 (2:2)
Ҳакамлар: Достонбек Раҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Лазиз Қўчқаров.
Голлар: Ҳамидилло Абдуҳамидов (5), (9) – Санжар Рихсибоев (1), Фаррух Икромов (20), Сардорбек Хурсандов (83).
“Қўқон-1912″: 12. Муҳаммадали Собиров, 21. Тимур Усмонов, 26. Абдуллоҳ Миркомилов, 28. Рамзбек Исақов, 29. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 31. Иброҳим Мухторов, 41. Аброр Усмонов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 98. Иброҳим Аҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 92. Расул Абдумўминов, 3. Аюбхон Абдурахимов , 6. Иброҳим Усмонов, 32. Шукур Мўминов, 36. Умиджон Муҳаммадалиев, 43. Абдуҳолиқ Зияев, 45. Асадбек Комилов. 88. Рустем Асанов.
“Бунёдкор”: 50. Жасурбек Умрзақов, 15. Бурхон Усмонов, 23. Санжар Рихсибоев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 29. Сардорбек Хурсандов, 32. Ислом Каримов, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 38. Жасур Холдоров, 48. Валера Акопов, 49. Фаррух Икромов.
Захира: 46. Глеб Харин , 16. Абдурауф Бўриев, 21. Дмитрий Островский, 36. Бўронбек Мирзасалимов, 39. Жамшид Бахшиллоев, 40. Абдурашиб Тохиров, 43. Фаррухбек Мухторов, 45. Шахризод Турғунов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО