“БУНЁДКОР” ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ ЭТИЛДИ
the_title()

15.09.2019

Бугунги учрашувнинг аҳамияти жамоамиз учун жуда муҳим эканлигини боис вакилларимиз илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди.
4-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинацияни Авазхон Маматхўжаев гол билан якунлади. Унинг тепган рақиб ҳимоячисига теккан ҳолда дарвозадан ўрин олди. 8-дақиқада вакилларимиз бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. 20-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг ажойиб ҳаракатлари мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Таймнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил этишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз анча фаол бошлашди. 50-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги чиройли комбинациядан сўнг рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпи қайтариб қолди. 54-дақиқада футболчиларимиз иккинчи тўпи киритишга муваффақ бўлишди. Аввалига Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Шахбоз Эркинов рақиб посбонини ожиз қолдирди – 2:0.
60-дақиқада рақиб ҳимяочилари ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Натижада “Бунёдкор” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳамедов аниқ амалга ошириб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 3:0.
77-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жарима майдончаси яқинидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса рақиб ҳимоячиси биринчи бўлиб етиб келиб хавфни бартараф этди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа тинимсиз ҳужумлар ташкил этишди. Лекин улардан самарали фойдалана олишмади.
Шу тариқа, вакилларимиз кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозонишди.

Coca Cola Суперлигаси
19-тур
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 3:0 (1:0)
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлавов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Сардор Наджафалиев.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Авазхон Маматхўжаев (4), Шаҳбоз Эркинов (54), Мурод Холмуҳаммедов (60 пен)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11.Тимур Хакимов (10. Қувондиқ Рўзиев – 64), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов (9. Зафар Тўраев – 82). 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (91. Отабек Ҳайдаров – 62), 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов, 76. Ҳамидилло Абдуҳамидов.
«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев (34. Суҳроб Иззатов – 61), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (19. Нурилло Тўхтасинов – 46), 17. Саржар Қодирқулов, 22. Шохрух Гадоев, 30. Абдулла Абдуллаев (24. Евгений Чумак – 70).
Захира: 25. Мурод Зухуров, 5. Бобур Фарҳодов, 20. Владислав Нуриев, 21. Дмитрий Островский, 23. Санжар Рихсибоев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО