“ҚЎҚОН-1912” – “ЛОКОМОТИВ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

18.09.2019

Coca Cola Суперлигаси 20-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Локомтив” учрашуви 20 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 9 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 5 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 19-8, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 19 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 4 тани ташкил этади.

 

Қўқонда ўтказилган барча учрашувлар:

09.07.2018  “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:2

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

 

Мезбонлар кўк рангли либосларда майдонга тушишади

Мазкур ўйинда ким қандай рангли либосларда майдонга тушиши маълум бўлди. Учрашувда “Шунқорлар”кўк рангли спорт формаларида майдонга чиқишади. “Темирйўлчилар” эса оқ рангдаги формада ҳаракат қилишади.

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви, 20 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 16:15 да старт олади. Эртага  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 20-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 15:30 да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО