Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИНДА ЁШЛАРИМИЗ МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

19.09.2019

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Дилшод Комилов гол муаллифига айланди. 15-дақиқада рақибларимиз иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Муҳаммадали Собиров жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Азиз Амоновнинг зарбасини дарвозабонимиз маҳорат кўрсатиб бартараф этди. 33-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Мухторов жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Унинг зарбаси “парашют” услубидан рақиб дарвозасидан ўрин олди.

Тайм охирида Тимур Усмонов жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо у қулай имкониятни голга айлантира олмади.

Иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бурчак  зарбасидан кейин Муҳаммадали Собиров тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 54-дақиқада рақибларимиз учинчи тўпни киритишди. Бу сафар Муҳаммадали Номозов голга муаллифлик қилди. Қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатиб байроқчасини кўтарди. Футболчиларимиз тўхтаб қолишди. Бош хакам эса ўйинни давом эттирди, натижада гол ўтказиб юбордик. 60-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришди. Ҳамидулло Абдуҳамидов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

72-дақиқада захирадан майдонга тушган Владислав Фомин “Локо”нинг  тўртинчи голига муаллифлик қилди.

80-дақиқада жуда қулай имконият юзага келганди. Тимур Усмоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 83-дақиқада Абдуҳамидовнинг боши билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларда ҳар икки жамоамизнинг ҳужумлари самарасиз якунланди ва ёшларимиз мағлубиятга учрашди.

 

U-21 Биринчилиги
20-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 2:4 (1:1)

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Иброҳим Мухторов (33), Хамидилло Абдуҳамидов (60)  –   Дилшод Комилов (2), Муҳаммадали Собиров (47 автогол), Муҳаммадали Номозов (54), Владислав Фомин (72).

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Собит Синдаров, 21. Тимур Усмонов, 28. Рамз Исақов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шахзоджон Маъмуржонов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 98. Иброҳим Аҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.

Захира: 92. Расул Абдумўминов, 3. Аюбхон Абдурахимов, 6. Иброҳим Усмонов, 26. Абдуллоҳ Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 32. Шукур Мўминов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 39. Бекзод Каримов, 41. Аброр Усмонов.

“Локомотив”:  84. Ҳожиакбар Жўраев, 14. Азизбек Амонов, 15. Жавоҳир Соҳибов, 18. Иброҳим Ғанихонов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 21. Жавоҳир Эсонқулов, 26. Дилшод Комилов, 51. Муҳаммадали Номозов, 52. Жалолиддин Жумабоев, 79. Асад Исломов, 81. Бек Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО