Самвел Бабаян: “Қўқон-1912 жамоасидан бежизга терма жамоаларга футболчилар чақирилмаяпти”
the_title()

20.09.2019

Coca Cola суперлигаси 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” жамоаси устози Самвел Бабаян иштирок этди.

– Ўйин ҳақида батафсил тўхталиб ўтмоқчиман. “Локомотив” ўйинида ғалати ҳолатлар бўляпти. Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти. Футбол шундай шафқатсиз ўйин эканлигини таъкидламоқчиман. Доим ҳам кучли жамоа ғалаба қозонавермайди. “Сўғдиёна” билан бўлган баҳсда ҳам аламли мағлубиятга учрадик.
Бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қатор вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, навбатдаги учрашувда ҳам дуранг ўйнадик. Ҳисобда ортда қолиб, ҳисобни тенглаштирганимиз учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун майдонда барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди.
Лига кубогидаги ўйин билан бугунгисини солиштирадиган бўлсак, олдинги баҳсда бундай йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Қолаверса лига кубоги ўйинида ҳар икки жамоа ҳам бошқача таркиблар билан, яъни етакчиларсиз ўйнаган эди.
Бугунги учрашув тамоман бошқача эди. “Қўқон-1912” жамоасида ҳам кучли футболчилар жамланган. Бекорга ушбу жамоадан турли терма жамоаларга ўйинчи таклиф этилмаяпти. Ёш мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО