ГОЛЛАРГА БОЙ БЎЛГАН БАҲСДА МАҒЛУБ БЎЛДИК
the_title()

08.10.2019

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Гол ўтказиб юборгач,  «Бунёдкор» футболчилари ҳисобни тенглаштириш катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Гадоевнинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди. Музаффар Абдуллаев маҳорат кўрсатиб хавфни бартараф этди. 16-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Темур Аюпов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

23-дақиқада рақибларимиз ҳисобда олдинга чиқишди. Жавоҳир Қаҳрамонов ажойиб зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди.

36-дақиқада Рўзиев-Мерзляков комбинациясидан сўнг Мерзлков дарвозабонни чалғитиб тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Абдуҳамидов деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Суҳроб Бердиев жамоамизни яна олдинга олиб чиқди. Жамоалар танаффусга 3:2 ҳисобида чиқиб кетишди.

Футболчиларимиз иккинчи таймни фаол бошлашди. 50-дақиқада Ҳайдров-Тимур Ҳакимов-Жасур Ҳасанов-Тимур Усмонов комбинацияси Усмоновнинг зарбаси билан якунланди. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатди.

55-дақиқада тезкор қарши ҳужумни мезбонлар гол билан якунлашди. Захирадан майдонга тушган Владислав Нуриев ҳисобни тенглаширди.

60-дақиқада Зафар Тўраевнинг жаримадан йўллаган зарбаси салгина юқоридан кетди. 74-дақиқада Владислав Нуриев жамоасига ғалаба келитурчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, голларга бой бўлган баҳсда вакилларимиз мағлубиятга учрашди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 3:4 (3:2)

Голлар: Суҳроб Бердиев (4, 45), Ҳамидилло Абдуҳамидов (36). – Темур Аюпов (16), Жавоҳир Қаҳрамонов (23), Владислав Нуриев (55,74).

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Жаҳонгир Аҳмадов, Тимур Ҳакимов, Суҳроб Бердиев, Хамидулло Абдуҳамидов.

Захира: Ислом Абдуллаев, Дониёр Тўлашев, Алишер Саматов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Жасур Ҳасанов, Собит Синдаров, Зафар Тўраев, Отабек Ҳайдаров, Тимур Усмонов.

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Бобур Фарҳодов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Шоҳруҳ Гадоев, Дмитрий Островский, Евгений Чумак, Жавоҳир Қаҳрамонов, Суҳроб Иззатов, Санжар Рихсибоев, Темур Аюпов.

Захира:Элдор Адҳамов, Лутфулла Тўраев, Владислав Нуриев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО