14.10.2019
Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган “Қизилқум” жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб борган “Қўқон-1912” футболчилари бугун куннинг биринчи ярмида ўзининг навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Шунинг билан “шунқорлар”нинг Тошкентдаги йиғини ўз якунига етади. Футболчиларимиз эртага бир кун дам олишгач, 16 октябр кунидан бошлаб машғулотларни Қўқон шаҳрида давом эттиришади.
Coca Cola суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви 18 октябрь куни, соат 15-15да Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Қуйида футболчиларимизнинг машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.