18.10.2019
Футболчиларимиз илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. 2-дақиқада Тимур Ҳакимов меҳмонлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо унга бироз тезлик етишмади.
7-дақиқадаги комбинациядан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келдганди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди. 26-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Гол муаллифи – Ҳамидулло Абдуҳамидов бўлди. Бу ёш ўйинчимизнинг суперлигадаги дебют голи сифатида тарихда қолди.
36-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Иқбол Маликжонов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Салим Мустафоев голга муаллифлик қилди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам қўқонликлар шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Тан олиш лозим бугун Мурод Холмуҳаммедовнинг майдонда йўқлиги билинди. Лекин қолган футболчиларимиз сардорнинг йўқлигини билинтирмаслик учун астойдил ҳаракат қилишди. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов майдонга тушиши билан рақиб дарвозасида хавфли вазиятларни яратди.
67-дақиқада рақибларимиз иккинчи тўпни киритишди. Қанотдан узатилган тўпни Стивен Лустица боши билан дарвозага йўналтирди. Дарвозабонимиз тўпни эгаллашда қўпол хатога йўл қўйди. Натижада Стивен дарвозабондан қайтган тўпни осонлик билан дарвозамизга йўллади. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан олдинга ташланишларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади ва аламли мағлубиятга учрашди.
Coca cola суперлига
22-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:2 (1:1)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Голлар: Ҳамидилло Абдуҳамидов (26). – Салим Мустафоев (45+2), Стивен Лустица (68).
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Тимур Ҳакимов (5. Ҳожимат Эркинов – 54), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (22. Шаҳбоз Эркинов -62), 20. Иқбол Маликжонов, 23. Александр Мерзляков, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов (91. Отабек Ҳайдаров – 89), 65. Марко Милич.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Сабит Синдаров, 9. Зафар Тўраев, 14. Аваз Маматхўжаев, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.
“Қизилқум”: 1. Евгений Черемисин, 10. Алишер Саноев, 11. Жаҳонгир Ҳусанов (89. Достон Ибрагимов – 46), 13. Лаша Тотадзе, 15. Стивен Петер Лустица, 17. Салим Мустафоев, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 86. Воҳид Шодиев (77. Руслан Маргиев – 59), 88. Мате Вацадзе (14. Файзулла Қамбаров – 90+1).
Захира: 22. Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 19. Миржалол Қосимов, 78. Саиджамол Давлатжонов, 90. Сунатулло Абдуллажонов.