Ҳамиджон Актамов: Чемпионлик учун курашдан кўра суперлигада қолиш учун бўладиган ўйинлар қизиқарлироқ кечмоқда
the_title()

18.10.2019

Coca cola суперлига 22-тур доирасидаги  “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжманиниг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

– Бугун биз учун муҳим баҳс эди. Чемпионлик учун курашдан кўра суперлигада қолиш учун бўладиган ўйинлар қизиқарлироқ кечмоқда. Биз хавфли зонадамиз. Ҳар бир очконинг қиммати баланд. Бугун ютмаганимизда аҳволимиз анча оғирлашарди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Бугун бизга омад келганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Ҳозирги ҳолатда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Шогирдларим ишончимизни оқлашди.

Бугун вилоятимиз раҳбарлари ҳам бизга руҳий томондан далда бўлишди.Ўйиндан олдин раҳбарият менга ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйган эди.
Ҳозир қайси жамоада  суперлигада қолиш учун имконият кўпроқлигини билмайман. Ҳамма жамоаларда имконият бор, шунинг учун ҳар бир учрашув биз учун муҳим ҳисобланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО