Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“БУХОРО” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

28.10.2019

Coca Cola Суперлигаси 23-тур доирасидан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашуви 30 октябрь куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 9 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати – 53-37, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 30 тани ташкил этади.

Бухорода ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.03.2018 Бухоро – Қўқон-1912 – 1:0
04.11.2017 Бухоро – Қўқон -1912 – 2:2
19.08.2016 Бухоро – Қўқон -1912 – 3:1
19.09.2015 Бухоро – Қўқон -1912 – 2:0
10.08.2003 Бухоро – Қўқон -1912 – 4:2

425-учрашув арафасида
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 425-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 424 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 150 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 66 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 208 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 565 – 769. Умумий очколар 516 тани ташкил этади.
Айтганча, ўтган турда Хамидулло Абдуҳамидовнинг “Қизилқум” дарвозасига киритган голи жамоамизнинг миллий чемпионатлардаги 565-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Coca Cola Суперлигаси 23-тур доирасидаги “Бухоро” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 425-ўйини бўлади.

Ҳакамлар
29-31 октябрь кунлари Coca-Cola Суперлигасида 23-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Тур доирасидан ўрин олган баҳсларни бошқариб борадиган расмий шахслар маълум бўлди. Унга кўра, Бухорода бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи фаолият олиб боришади.

Coca-Cola Суперлигаси
23-тур
30 октябрь, чоршанба
БУХОРО – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нўъмонов, Дониёр Сайлавов, Наим Қосимов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Бошланиш вақтлари
“Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашуви, чоршанба куни Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуаси ўйингоҳида соат 17:00 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 23-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Умид” стадионда соат 15:30да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО