Футболчиларимиз мамлакат терма жамоаларида
the_title()

04.11.2019

Барчангизга маълумки айни кунларда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон суперлигаси ўйинларида танаффус юзага келган. Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаши доирасида муҳим ўйинлар арафасида турган бўлса, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида бўладиган U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

DSC_6156 копия

Қувонарлиси Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси сафида ҳам “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бор. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов Тошкентда йиғин олиб бораётган миллий терма жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда. Ёш умидли ҳужумчимиз Хожимат Эркинов эса Ўзбекистон U19 терма жамоаси билан Саудия мамлакатига учиб кетди.
Биз ҳар икки футболчимизга ҳамда терма жамоаларимизга олдиндаги муҳим ўйинларда омад тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО