Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МУҲИМ БАҲСДАГИ МАҒЛУБИЯТ
the_title()

23.11.2019

Ушбу учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди. Буни англаб турган футболчилари илк дақиқаларданоқ ҳужумкорликка зўр беришди. Учрашувни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 9-дақиқда жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Стандарт вазиятдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. 22-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 26-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Зафар Полвонов дарвозамизга аниқ йўллади. 29-дақиқада олмалиқлимклар иккинчи тўпни киритишди. Бурчак зарбасидан сўнг Миржамол Қосимов ҳисобни 0:2 ҳолатига келтириб қўйди.
Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бири 35-дақиқада Суҳроб Бердиев томонидан амалга оширилди. Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Суҳроблар дуэлида дарвозабон ғолиб бўлди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришга яқин келишган эди. Аввалига дарвоза устуни кейинги сафар ҳимоячи дарвоза чизиғидан тўпни қайтарди. Шахбоз Эркинов зарба йўллаган эди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ваккилларимиз шиддат билан бошлашди. 46-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди. 55-дақиқада Хожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Шаҳбоз Эркинов дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди. Бугун олмалиқликлар посбони Суҳроб Султонов ажойиб ўйини билан жамоасига ёрдам берди. 69-дақиқада ҳимоядаги қўпол хатодан кейин олмалиқликлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Элгужа Григалашвили “совға”дан унумли фойдаланди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни бироз қисқартирди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади ва муҳим баҳсда мағлуб бўлишди.

Coca Cola суперлига
24 тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 1:3 (0:2)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.
Голлар: Қувондиқ Рўзиев (90+2). – Зафар Полвонов (26), Миржамол Қосимов (29), Элгужа Григалашвили (69).
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 17. Жаҳонгир Аҳмадов (11. Тимур Ҳакимов – 70), 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқболжон Маликжонов (5. Хожимат Эркинов – 46), 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 27. Жасурбек Ёқубов, 65. Марко Милич (15. Ойбек Рустамов – 77), 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 14. Авазхон Маматхўжаев, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров.
АГМК: 32. Суҳроб Султонов, 3. Эркин Бойдуллаев, 4. Миржамол Қосимов (30. Жасур Умаров – 71), 5. Дилшод Жўраев, 7. Элгужа Григалашвили, 9. Зафар Полвонов (15. Жасур Ҳакимов – 82), 20. Мирғиёс Сулаймонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 88. Игорь Зонич, 97. Жасур Яхшибоев (11. Зохир Пиримов – 56).
Захира: 12. Роман Абдулов, 17. Мурод Тошматов, 23. Акмал Шораҳмедов, 44. Бобур Йўлдошев, 77. Владислав Касминин, 99. Шаҳзод Нурматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО