“ВОДИЙ ДЕРБИСИ”ДА ДУРАНГ
the_title()

27.11.2019

Олдинги турда мағлубиятга учраган бу икки жамоа мазкур учрашувда фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушишганди. Дастлабки хужумимизда футболчиларимиз орасида озгина тушунмовчилик юазага келди. Акс ҳолда хавфли вазият содир бўлар эди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида ҳисоб очилиши мумкин эди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасини Мирний қийинчилик билан қайтариб қолди. 21-дақиқада Синдаровнинг зарбаси барчани хаяжонга солди. Салгина юқоридан кетди, акс ҳолда дарвозабон ожиз эди. 25-дақиқада Рўзиев-Бердиев комбинацяисидан сўнг яна дарвоазбон тўпни эгаллаб олди.
Биринчи бўлим якунида бурчак зарбасидан сўнг Мирний тўпни муштлари билан қайтарди. Қайтган тўпга Қувондиқ Рўзиев тахминан 18 метрлардан боши билан зарба бериб ҳисобни очди. Рўзиев супергол муаллифига айланди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада Эркинов-Бердиев комбинацияси гол билан тугашига бир баҳя қолди. Бердиевга ҳмиоячилар ҳалақит қилишди.
65-дақиқада Рўзиев чап қанотдан жарма майдончасига кириб борди ва тўпни Бердиевга узатди. Суҳроб тўпга бироз етолмай қолди. 70-дақиқада жуда қулай вазият қўлдан бой берилди. Отабек Ҳайдаров яхши имкониятни йўққа чиқарди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Илдар Маматказин бўлди.
Шу тариқа, “Водий дербиси”да дуранг натижа қайд этилди.

Coca Cola суперлига
25 тур
“Андижон” – “Қўқон-1912” 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Илдар Маматказин (90+3). – Қувондиқ Рўзиев (44).
“Андижон”: 77. Виталий Мирний, 5. Раббим Ҳасанов, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 19. Сардор Азимов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов – 63), 21. Илдар Маматказин, 22. Рузимбой Аҳмедов, 24. Дониёр Исмоилов (25. Қаҳрамон Баҳодиров – 69), 27. Усмонали Исмоналиев, 29. Давронбек Исақов (4. Фарҳод Мираҳматов – 73), 34. Хуршид Авилов, 88. Аброр Ҳошимов.
Захира: 30. Акмал Ортиқов, 2. Жалил Кимсанов, 6. Иброҳим Отахонов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдуллох Олимов28. Бахтиёр Қосимов.
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (17. Жаҳонгир Аҳмадов – 87), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (5. Хожимат Эркинов – 77), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (91. Отабек Ҳайдаров – 59), 23. Александр Мерзляков, 27. Жасур Ёқубов, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 16. Жасур Ҳасанов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 65. Марко Милич, 72. Алишер Саматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО