Азиз Тўхтабоев: “Бугун биз икки очко йўқотдик”
the_title()

27.11.2019

Coca Cola суперлига 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

-Аввало шуни айтишни истардимки , бугунги ўйин ҳақиқий “дерби”га хос , жанговор тарзда бўлиб ўтди. Учрашув тугашига 10 сония қолганида гол ўтказвориб, ғалабани бой берганимиз аламли бўлди. Барча “водий дерби”лари мана шундай жанговор курашларга бой тарзда ўтади.
Ўйин давомида кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Баъзи ҳолларда майдон ҳолати ҳам ҳужумчиларимизга ҳалақит қилди. Ўтган ёмғирлардан сўнг майдон ўз текислигини бирмунча йўқотган. Суҳроб Бердиев ёки Отабек Ҳайдаровда бўлган вазиятлар бунга мисол бўла олади.
Сўнгги турда “Навбаҳор” билан ўз майдонимизда яна бир “дерби”да майдонга тушамиз. Биз бу учрашувга астойдил тайёргарлик кўриб , мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Мавсумни яхши кайфиятда якунлашни истаймиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО