Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “НАВБАҲОР”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

29.11.2019

 Coca Cola Суперлигаси 26-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” баҳси эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 27 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 54-29. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 53 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 23 очкони қўлга киритган.

 

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 2:0

01.10.2016 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

31.05.2015 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 0:1

23.08.2003 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2

 

Ҳакамлар

Coca Cola Суперлига
26-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Рустам Чориев

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Шерзод Ражабов

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви, эртага Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 26-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон”  стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО