Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан якунлашди
the_title()

29.11.2019

«Дерби»ни ёшларимиз шиддатли тарзда бошлашди ва мавсумнинг сўнгги баҳсида ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд этишди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Тимур Усмонов пенальтини аниқ амалага оширди.
31-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштиришди. Афсуски Наманганликларнинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди.
41-дақиқада Музаффар Олимжонов қарши ҳужумда дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ҳамда кучли зарбаси билан дарвозамизни ишғол қилди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболсиларимиз фаол тарзда бошлашди. 56-дақиқада Авазхон Маматхўжаев ҳисобни тенглаштирди.
82-дақиқада Шаҳзод Маъмуржонов узоқ масофадан жуда кучли зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Авазхон Маматхўжаев дарвозабонни чалғитиб тўпни Асановга узатди. Рустем эса бўш дарвозани осонгина ишғол қилиб жамоамизни олдинга олиб чиқди.
87-дақиқада Абдуллоҳ Миркомилов супергол муаллифига айланди. Ёш футболчимиз майдоннинг жамоамиз томонидан туриб, тахминан 65 метрлардан зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келди.
Шу тариқа ёшларимиз мавсумни ғалаба билан якунлашди.

U-21 биринчилиги
26 тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 4:2 (
Голлар: Тимур Усмонов (30-пен), Авазхон Маматхўжаев (56), Рустем Асанов (82), Абдуллоҳ Миркомилов (87). – Абдулхай Исмоилов (31), Музаффар Олимжонов (41).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО