30.11.2019
Хаш-паш дегунча Coca Cola компанияси ҳомийлиги остида ўтган , 2019 йилги суперлига баҳслари ҳам ўзининг якуний палласига етиб келди. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида мавсумнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим мухлислар орасида юқори қизиқишга сабаб бўлган. Ҳозирги кунга келиб турнир жадвалида қўшни бўлиб турган бу жамоаларнинг бугунги баҳси ҳам , мухлисларбоп, шиддатли курашларга бой тарзда ўтишига шубҳа йўқ.
Барча азиз футбол мухлисларини Қўқондаги “Марказий” стадионига таклиф қиламиз. Учрашув соат 15-00да старт олади. Об-ҳавони эътиборга олиб иссиқроқ кийиниб олишни маслаҳат берамиз. Ҳаво совуқ бўлсада , футбол учрашуви “қайноқ” ўтишига шубҳа йўқ !
#олғашунқорлар