Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
СЎНГГИ ЎЙИНДА ДУРАНГ
the_title()

01.12.2019

Учрашувни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 7-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов томонидан оширилган тўпга шериги етиб кела олмади.
18-дақиқада ҳисоб очилди. Суҳроб Бердиев кучли зарбаси билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Орадан икки дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Азиз Турғунбоев гол муаллифи бўлди.
37-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини Бердиев дарвоза томон йўллади. Юсупов маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб қолди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимиз ҳужумларимиз шиддатли кўриниш олди. Лекин ушбу самарали фойдалана олишмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Айтиш жоизки, туман туфайли биринчи бўлимнинг охирларида ўйин вақтинча тўхтатилди. Расмийлар маслаҳат қилишгач, ўйин давом эттирилди.
Биринчи таймда кейин учрашув расмийлари барибир учрашувни қолдиришга қарор қилишди. “Дерби”нинг иккинчи бўлими 1 декабрь куни ўтказилишга келишиб олинди.
Таймни вакилларимиз анча шиддатли руҳда бошлашди. 47-дақиқада меҳмонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. 51-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди.
58-дақиқада “Навбаҳор” футболчиси Амирбек Жўрабоев Жаҳонгир Ахмадовга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнаган эди. Унинг юз қисмига оёғи билан зарба берганлиги учун майдондан четлатилди. 67-дақиқада Суҳроб Бердиев сўнгги паллада тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди, акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борар эди.
75-дақиқада Жаҳонгир Аҳмадовнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Ўткир Юсупов маҳорат кўрсатди. 86-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Сўнгги паллада Юсупов тўпни эгаллади. 87-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғига яқин жойдан жарима зарбасини бериш имкони юзага келди. Холмуҳаммедов Жамшид Хасановга тўпни узатди, Хасановнинг кучли зарбасини Юсупов қийинчилик билан қайтариб қолди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоага ҳам гол уриш насиб этмади. Шу тариқа, “водий дербиси”да дуранг натижа қайд этилди.

Coca Cola суперлига
26-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Голлар: Суҳроб Бердиев (18). – Азиз Турғунбоев (20).
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 89), 10. Қувондиқ Рўзиев (5. Ҳожимат Эркинов – 46), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (91. Отабек Ҳайдаров – 46), 23. Александр Мерзляков, 27. Жасур Ёқубов, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 14. Аваз Маматхўжаев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 72. Алишер Саматов.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 8. Шаҳзод Шайманов (34. Комил Тожиддинов – 46), 9. Иван Соловьев (91. Шерзод Ҳакимов – 79),10. Азиз Турғунбоев, 11. Александр Касьян (77. Аюбхон Нўъмонов – 63), 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 55. Ғиёс Комилов, 70. Аббос Ғуломов, 99. Амирбек Жўрабоев.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Славко Лукич, 16. Абдулҳай Исмоилов, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 95. Нодир Мавлонов, 97. Искандар Сиддиқжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО